«Пётр Порошенко блоки» партияси етакчиси Юрий Луценко партия янги Олий Радада Украина президентининг дахлсизлик ҳуқуқини бекор қилиш жараёни ташаббуси билан чиқишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Сегодня».
Украина конституциясига биноан, президент ўз ваколатларини бажариш вақтида дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланади. Луценконинг сўзларига кўра, унинг сиёсий кучи ушбу ҳуқуқни бекор қилиш учун овоз беришга тайёр.
Аввалроқ, 26 октябрь куни Украинада парламент сайлови бўлиб ўтгани хабар берилган эди. Мамлакат марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинган протоколларнинг 25,5 фоизи ҳисобланган вақтда «Миллий фронт» 21,68 фоиз, «Пётр Порошенко блоки» 21,64 фоиз, «Самопомич» бирлашмаси 10,57 фоиз, «Мухолифат блоки» 9,6 фоиз, Олег Ляшконинг радикал партияси 7,63 фоиз, «Баткившчина» 5,87 фоиз, «Свобода» 4,6 фоиз овоз олгани маълум бўлган.
Изоҳ (0)