2014 йил 26 октябрь куни Москва вақти билан соат 02:00 да Россиянинг аксарият минтақалари аҳолиси вақтни бир соат орқага суриб, қишки вақтга ўтди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Забайкал ўлкаси ва Магадан областида вақт икки соат орқага сурилди. Чукотка, Камчатка, Удмуртия, Кемерово ва Самара областлари аҳолиси эса соатларини ўзгартирмаган, чунки бу ҳудудлар раҳбарияти 2011 йилда ёзги вақтга ўтишдан бош тортган эди.
Ёзги вақтдан қишки вақтга бутунлай ўтиш тўғрисидаги қонун Россия Давлат Думаси томонидан 2014 йил 10 июнь куни биринчи ўқишда ва 1 июль куни иккинчи ва учинчи ўқишларда қабул қилинган.
Изоҳ (0)