21 октябрга ўтар кечаси Москвадаги Внуково аэропортида Франциянинг Total нефть-газ компанияси президентининг самолёти билан тўқнашиб кетган қор тозаловчи машинанинг ҳайдовчиси маст ҳолатда бўлгани аниқланди. Бу ҳақда Россия тергов қўмитаси расмий ахборотига асосланиб Meduza хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, жиноий иш тергови жараёнида аэропортнинг бир неча ходимлари ўз вазифаларини бажаришдан озод этилиши тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.
Аввалроқ, Total президенти Кристоф де Маржери ҳамда уч экипаж аъзоси ўрин олган Dassault Falcon 50 бизнес-самолёти Внуково аэропортида қор тозаловчи машина билан тўқнашиб кетгани хабар берилган эди. Самолёт ичида бўлган барча тўрт киши ҳалок бўлган, қор тозаловчи машина ҳайдовчисига зарар етмаган.
Изоҳ (0)