Бугун, 21 октябрь куни бошланган МДҲ Ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) бирлашган тизими машғулотларида 100 га яқин ҳарбий самолёт, 130 дан ортиқ қўмондонлик пунктлари ва турли даражалардаги бошқарув пунктлари ҳаракатга келтирилган, деб хабар бермоқда ТАСС.
Жанговар тайёргарликни текшириш жараёнида Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг ҲҲМ бўйича навбатчи қисмлари қатнашмоқда. Барча кучлар ва ҲҲМ воситалари Москва вилоятидаги Россия Федерацияси Ҳарбий-космик мудофаа қўшинлари бошқарув маркази томонидан бошқариб турилади.
Машғулотларга МДҲ давлатларининг жами 100 га яқин ҳарбий самолётлари жалб этилган бўлиб, қирувчи (Су-27, Миг-29, МиГ-31), бомбардимончи (Су-24), ҳужумчи (Су-25) ва узоқ масофали (Ту-22, Ту-160, Ту-95) авиация, шунингдек, Ка-27 ва Ми-8 вертолётлари, радиотехника қўшинлари ва зенит-ракета қўшинлари бўлинмалари ҳаракатга келтирилган.
Машғулотлар доирасида штирокчи мамлакатларнинг ҲҲМ бўйича навбатчи қисмлари Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаларида шартли душманни аниқлаш, давлат ҳаво чегараларини бузувчи ҳаво кемаларини топиш каби манёврларни бажаради.
Изоҳ (0)