Шимолий ва Жанубий Корея чегараси ҳудудида иккала мамлакат вакиллари ўртасида отишма содир бўлди. Бу ҳақда Корея Республикаси қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Жанубий Корея томонидан қурбонлар бор-йўқлиги маълум қилинмаган. Ҳодиса 19 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 17:40 да (Тошкент вақти билан 13:40) содир бўлган. Икки мамлакат ўртасидаги ҳарбийсизлаштирилган ҳудуд марказидан ўтган ҳарбий демаркация чизиғига шимоллик аскарлар яқинлашгач, ҳудуд ғарбидаги Паджу районидан жанублик ҳарбийлар бир неча марта огоҳлантириш ўқини узган. Шунингдек, овоз кучайтиргич воситалар орқали оғзаки огоҳлантиришлар ҳам берилган. Жавоб тариқасида шимолликлар ўқ узган ва яна жанубликлар ўқ отиш билан жавоб берган. Жанубий Корея чегара постида ўқ излари аниқланган.
Маълумот учун, техник жиҳатдан Корея Халқ Демократик Республикаси ва Корея Республикаси ҳалигача уруш ҳолатида ҳисобланади. Чунки 1950−1953 йилларда бўлиб ўтган Корея урушидан кейин фақатгина сулҳ тузилган бўлиб, икки мамлакат ўртасида тинчлик шартномаси мавжуд эмас.
Изоҳ (0)