Университет ходими Ёшитомо Имура 3D-принтер ёрдамида тўппонча яратганлиги учун 2 йил қамоқ жазосига маҳкум этилди. Бу ҳақда Le Figaro'га таянган ҳолда “RIA Novosti” хабар бермоқда.
Кавасаки шаҳрида истиқомат қилган Имура ҳибсга олинишидан сал аввал 3D-принтер ёрдамида ўзи ясаган қуролни намойиш этувчи видеони интернетга юклаган. Шундан сўнг, полиция бу ҳақда хабар топган.
Суд жараёни давомида айбланувчи тўппонча ясаганини тан олди, аммо у бу каби ҳаракатлар қонунга хилоф эканлигидан бехабар бўлганини маълум қилди.
Шунга қарамай, Ёкогама шаҳри суди «жиноий жавобгарлик жиддий бўлган», дея қарор чиқарди.
Изоҳ (0)