Жанубий Кореяда бўлиб ўтган поп-концерт вақтида 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Ренхап»га таяниб Agence France-Presse хабар бермоқда.
Тадбир Сеулга яқин жойлашган Соннам (Seongnam) шаҳрида очиқ осмон остида ўтказилган. Концерт вақтида тўпланганларнинг оғирлиги ҳисобига вентиляцион панжара қулаб тушган. Оқибатда 25 киши тахминан 20 метр баландликдан ер остидаги машиналар қўйиш жойига тушиб кетган.
Воқеа сабаби ҳали аниқланмаган. Маҳаллий телевидение маълумотига кўра, концертга тўпланган мухлисларнинг аксарият қисмини талабалар ташкил этган. Ҳалокат рўй берган вақтда саҳнада Осиёда машҳур қизлар гуруҳи 4minute қўшиқ куйлаётган бўлган.
Изоҳ (0)