УЕФА президенти Мишель Платини нима учун ФИФА президентлиги учун курашмаслиги ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Stadion.uz France Info’га таяниб.
«Блаттернинг яна бир муддатга ўз номзодини қўйишини қўлламайман. ФИФА мана 40 йилдирки, ўзгаришларга муҳтож.
ФИФА президентлиги учун курашаманми? Йўқ. Эртага ҳам. Индинга — балки, ўйлаб кўрарман. УЕФАда ҳамон майсанинг, футболнинг, тўпнинг ҳиди таралади. ФИФАда эса — йўқ.
Ҳозир мен ям-яшил футбол майдонларидан завқ олишни истайман», — деди Платини.
Изоҳ (0)