Facebook ижтимоий тармоғи табиий офат ёки ҳалокатлар ҳудудида бўлган яқинларининг аҳволини билиш, шунингдек ўзининг тирик эканлигини маълум қилиш имконини берувчи хизматни ишга туширади, деб хабар бермоқда ТАСС.
Компаниянинг расмий блогида келтирилган ахборотда ушбу хизмат айнан қачондан жорий қилиниши маълум қилинмаган. «Хавфсизлик текшируви» деб ном олган янгиликдан бутун дунёдаги барча фойдаланувчилар исталган турдаги қурилмаларда фойдаланиши мумкин бўлди.
Хабарда айтилишича, одамлар ҳалокатлар вақтида бир-бирини хабардор қилиш учун Facebook’дан ҳозир ҳам фойдаланмоқда, бироқ янги хизмат ушбу вазифани анча осонлаштириши кўзда тутилган. Функция ёқилганда, фойдаланувчининг ҳалокат ҳудудида жойлашган-жойлашмаганлиги аниқланади, кейин эса «Ҳаммаси жойидами?» деган сўров чиқади. Бунга фойдаланувчи «Мен хавфсиз жойдаман» деб жавоб бериши мумкин ва бу хабар унинг барча дўстларига жўнатилади, шунингдек саҳифадаги тасмада чоп этилади.
Изоҳ (0)