Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон 17 октябрь куни Милан шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон етакчилари йиғилишида Россия президенти Владимир Путин Москва Украинанинг бўлинишини истамаслигига ишонтирганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Korrespondent.net.
Шунигдек, Путин Украинадаги можаронинг музлатиб қўйилишини ҳам истамаслигини айтган. Кэмероннинг таъкидлашича, агар Россия Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса, Европа Иттифоқи Москвага нисбатан қўйган санкцияларини ўз кучида қолдиради.
Қайд этиш жоизки, Миланда бўлиб ўтган Осиё ва Европа етакчилари учрашувида Европадан Италия бош вазири Маттео Ренси, Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон, Франция президенти Франсуа Олланд, Германия канцлери Ангела Меркель, Европа Комиссияси раҳбари Жозе Мануэль Баррозу, Европа Кенгаши президенти Херман ван Ромпуй ва Европа дипломатиясининг янги раҳбари Федерика Могерини қатнашган.
Изоҳ (0)