Sony компанияси 2014 йилги IFA кўргазмасида янги Xperia Z3 смартфонини тақдим этган эди. Бу смартфон сувга чидамлилик сертификатига эга. YouTube фойдаланувчиси эса смартфоннинг ушбу хусусиятини текшириб кўришга қарор қилди. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Smartфоннинг сувга чидамлилигини текшириш мақсадида уни идишга солишди ва устидан Coca-Cola ичимлигини қуйиб, ботириб қўйишди. Бунда смартфон Coca-Cola ичида жуда узоқ муддат турмади, аммо синов ўтказаётган одам уни бир неча бор ичимликка ботириб олди. Видеода таъкидланишича, смартфон ушбу синовдан кейин ҳам, ҳеч ўзгаришсиз ишлашда давом этган.
Эслатиб ўтамиз, Sony Xperia Z3 смартфонида 5,2 дюйм 1080×1920 пикселли дисплей, 3Gб тезкор ва 16/32 Гб ички хотира, 3100 мА·соат қувватга эга батарея, 2,5 ГГц частотага эга тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon 801 процессори, 20,7 мегапикселли камера ўрнатилган. У Android операцион тизимида ишлайди. Унинг яна бир муҳим томони, уни Play Station ўйин қурилмаси учун дисплей сифатида ҳам ишлатиш мумкин.
Шунингдек, Sony Xperia Z3 смартфони билан шоколад синови ҳам ўтказилди. У билан «Пароль» нашрининг ушбу мақоласида танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)