14 октябрь куни ўтказилган БАА — Ўзбекистон (0:4) учрашувидан сўнг, мезбонлар бош мураббийи Маҳди Али баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди, деб хабар бермоқда Championat.asia.
«Бугун биз ўйнамадик, дея олмайман, шунчаки Ўзбекистон ўз даражасидаги ўйинни намойиш этди. Биз билан ўйинларда улардан доим омад юз ўгириб келаётган эди. Бугун рақибларимиз сафида ҳаракат қилган футболчилар ўзларига билдирилган ишончни тўлиқ оқлади.
Аслини олганда улар нима учун Қатар ва Баҳрайнни юта олмаганликларини тушуна олмадим, балки мослашиш жараёни сабабдир. Менга кўпроқ Одил Аҳмедов ва ҳимоя марказидаги Анзур Исмоиловнинг ўйинлари ёқди. Азиз Ҳайдаровни мен айтиб ўтирмайман, барчангиз биласиз.
Бу ўйин билан ҳаёт тўхтаб қолмайди, энди кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрган ҳолда Осиё Кубогида муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз», — деди Маҳди Али ўйиндан сўнг.
Изоҳ (0)