Европа Иттифоқининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси раҳбари Вигаудас Ушацкаснинг маълум қилишича, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш имкониятини октябрь охирида кўриб чиқади. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб, «Европейская правда» хабар бермоқда.
«Ойнинг охирига келиб санкциялар қайта кўриб чиқилади. Мазкур масала вазиятнинг яхшиланиши, қўшинларнинг чиқарилиши, чегара назорати қай тарзда кечиши борасидаги ижобий ўзгаришларга боғлиқ», — деб таъкидлади Ушацкас.
«Ушбу натижалар асосида санкциянинг қисман ёки тўлиқ олиб ташлаш имконияти мавжудлиги тўғрисидаги қарорни қабул қиламиз», — деб қайд этди у.
Эслатиб ўтамиз, охирги марта Европа Иттифоқи даражасида санкция масаласи 30 сентябрда аъзо давлатлар элчиларининг йиғилишида кўтарилган эди. Унда Россияга қарши санкцияларни ўзгаришсиз қолдириш қарори қабул қилинган эди.
Россия Федерациясининг Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия Европа Иттифоқи санкцияларни олиб ташлаши учун ҳеч қандай мезонни бажармаслигини маълум қилди.
Изоҳ (0)