16 ёшли йигит Android ақлли соатига Windows 95 операцион тизимини ўрнатди. Бу ҳақда The Verge маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
1,63 дюйм дисплейли Samsung Gear Live ақлли соатига 20 йил олдин компьютерлар учун ишлаб чиқарилган Windows 95’ни ўрнатишдан мақсад нима бўлгани ҳақида бирор аниқ фикр йўқ.
Хакер бу ишни амалга оширишда Android учун мўлжалланган махсус эмулятор дастурдан фойдаланган. Натижани эса видеода кўришингиз мумкин. Видео 25 марта тезлаштирилган ҳолатда, чунки Windows 95 операцион тизими ақлли соатлар учун мўлжалланмаган, шу боис у қотиб ишламоқда.
Изоҳ (0)