2014 йил 8 март куни Куала-Лумпурдан Пекинга парвоз этаётиб, радарлардан йўқолиб қолган Malaysia Airlines авиакомпаниясига қарашли Boeing 777-200ER самолётини Ҳинд океанида қидириш ишлари янгиланди, деб хабар бермоқда Gazeta.ru.
Қидирув учун жалб этилган учта кеманинг биринчиси − Go Phoenix Австралиянинг ғарбий соҳилидан 1,8 минг километр узоқликда жойлашган ҳудудга кириб келган. Кема океанда 12 кун бўлиб, кейин ёқилғи тўлдириш учун қирғоққа қайтади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳинд океанининг жанубий қисмига қулагани тахмин қилинаётган самолётнинг бортида 227 нафар йўловчи ва 12 экипаж аъзолари бўлган.
Изоҳ (0)