Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Иван Зайцев Ўзбекистон делегацияси ҳисобига бронза медални тақдим этди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
Найза улоқтириш секторида кураш анча қизғин кечди. Ўзбекистон вакили дастлабки учта уринишда найзани 78,49 метрга отиб, тўртинчи ўрин билан финал босқичига чиқди. Финалдаги иккинчи уринишда Зайцев 83,68 метр масофани қайд этиб, ўзининг мавсумдаги энг яхши натижасига эришиш билан биргаликда учинчи ўринга кўтарилиб олди.
Хитойлик Жао Чинг Ганг 89,15 метр натижа билан олтин медални қўлга киритиб, Осиё ва Осиё ўйинлари рекордини қайд этди. Иккинчи ўринни эса япониялик Рёхей Арай эгаллади.
Ушбу мусобақада қатнашган яна бир ўзбекистонлик спортчи Бобур Шокиржонов найзани 76,34 метрга улоқтириб, 7-ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)