Тошкентда анаънавий ICTExpo кўргазмаси иш бошлади (фото)
Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида ҳар йили ўтказиладиган ICTExpo кўргазмаси очилди. Кўргазма 24–26 сентябрь кунлари Тошкент, Урганч ва Гулистон шаҳарларида бўлиб ўтади. Қуйида кўргазманинг илк кунидан тайёрланган фотожамланмани томоша қилишингиз мумкин.
Тошкент шаҳридаги ICTExpo-2014 кўргазмаси «Кўргазма савдо маркази»да бўлиб ўтмоқда. У ерда Uztelecom, Beeline, Ucell, UZTE, Huawei ва бошқа компаниялар ўзларининг маҳсулот ва хизматлари билан ишитрок этмоқда.