22—26 сентябрь кунлари Ўзбекистонда InfoCom-2014 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтади. Ҳафталик тадбирлари орасидан ўрин олган миллий Уз домени интернет фестивали ғолибларини тақдирлаш маросими бугун, 22 сентябрь куни бўлиб ўтди.
Хабар берилганидек, ҳафта давомида тўпланган маълумотларга кўра, «Дарё» Уз домени интернет-фестивалининг энг оммабоп ОАВ сайти йўналишида биринчи ўринни эгаллади. Ғолиблар WWW.uz сайтида берилиб бориладиган хост (уникал ташрифчи)лар миқдорига қараб аниқланди.
Ҳакамлар ҳайъати эълон қилган натижалар бўйича эса «Дарё» энг яхши ОАВ сайтлари рейтингида иккинчи поғонадан жой олди. Биринчи ўринга «Анҳор» нашри лойиқ деб топилди.
Фестивал натижалари ва ғолибларни тақдирлашга бағишланган тадбир Тошкентдаги «Ёшлар ижод саройи»да бўлиб ўтди. Фестивалнинг 10 та мавзули ва 2 та махсус йўналишлар бўйича саралаб олинган ғолиблари маросим давомида тақдирланди.
АКТ ҳафталиги 26 сентябрга қадар давом этади.
Изоҳ (0)