Бугун, 15 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги 2-юридик коллеж ёнида 9-трамвай рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда «Дарё» нашрига воқеага гувоҳ бўлган мобил мухбир хабар бермоқда.

Foto: Daryo

Фото: Дарё

Ҳодиса эрталабки 7:10 да Чилонзор туманидаги «Афрўз» қаҳвахонаси яқинида содир бўлган.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким зарар кўрмаган. Трамвайдаги йўловчилар зудлик билан транспортни тарк этган.

Foto: Daryo

Фото: Дарё

Воқеа жойига йўл-патрул хизмати етиб келган. Қутқарув крани ёрдамида тузатиш ишлари олиб борилган. Шу йўналишдаги трамвай ҳаракати 38 дақиқага тўхтаб қолган.

Ҳодиса юзасидан расмий маълумот берилмади.