«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси тармоғининг ТШТТ филиалида шаҳарлараро ва халқаро алоқага чиқиш учун рақам териш тартибини ўзгартириш ишлари олиб борилади, дея хабар бермоқда ТШТТ матбуот хизмати.
Тошкент шаҳрида режалаштирилаётган халқаро нумерация стандартларига ўтиш доирасида амалга оширилаётган ушбу тадбирлар 24 сентябрдан 1 октябрга қадар давом этади.
Ишлар якунлангач, шаҳарлараро алоқага чиқиш аввалги «8» ўрнига фақат «0» билан, халқаро алоқага чиқиш эса «8-10» ўрнига «00» орқали амалга оширилади.
Изоҳ (0)