1 октябрдан Тошкент аҳолиси учун сув таъминоти хизмати янги тарифлар бўйича ҳисобланади. Бу ҳақда «Сувсоз» давлат унитар корхонаси хабар берди.
Маълум бўлишича, бу электр энергияси ва бошқа манбалар нархининг ошиши билан боғлиқдир.
Марказлашган иссиқ сув таъминоти тизимига эга хонадонлар учун янги тариф ҳисоблагич билан 1 кубометр учун 310 сўм (ҳозир 294 сўм), ҳисоблагичсиз киши бошига 3814,25 сўм деб белгиланди.
Барча қулайликлар билан таъминланган хусусий уйларда эса канализация хизматини қўшганда ҳар бир кубометр учун 225 сўмни (ҳозир 212), канализациясиз 140 сўмни (ҳозир 130 сўм) ҳамда ҳисоблагич бўлмаган тақдирда киши бошига 3490,46 сўмни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, иссиқ ва совуқ сув учун тўлов ҳисоблагичи бўлмаган аҳолига иссиқ ва совуқ сув таъминоти учун белгиланган тарифларга 1,5 коэффициентини қўллаш орқали амалга оширилади.
Изоҳ (0)