Истеъдодли ёш хонанда Шаҳло Аҳмедованинг ижодида катта бурилиш бўлмоқда. Хонанда қўшни давлат Қозоғистон республикасида ўтказилаётган «Голос» деб номланган катта мусиқий телевизион лойиҳада Ўзбекистон республикаси номидан иштирок этмоқда, деб хабар берди Popcorn.uz.
Нашрда қайд этилишича, айни дамда Шаҳло телелойиҳанинг навбатдаги босқичида қатнашмоқда.
«Ҳозир танловнинг суратга олиш ишлари олиб борилмоқда. Менинг бу лойиҳадаги иштироким ҳақида қисқа қилиб айтадиган бўлсам, бизни Қозоғистон республикасига бир тадбирга таклиф этишган эди. У ерда, табиийки, шоу-бизнес вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам иштирок этаётганди. Улардан бири менга ‘Голос’ танловида қатнашиб кўриш таклифини билдирди. Мени ўзимда ҳам қизиқиш бўлганлиги учун бу таклифни қабул қилдим ва ўзимни синаб кўрдим.
Уч босқичли танлов ўтказилди, унда 2000 дан ортиқ иштирокчи қатнашди. Улар орасидан саралаб олинганлар эса кейинги босқичга йўлланма олди. Бу йўлланма орадан маълум бир вақт ўтиб интернет почта орқали менга ҳам келди ва мен шу ердаман. Очиғини айцам, батафсил маълумот беролмайман. Сабаби, шартномага қўл қўйганмиз ва танловнинг ўз қонун ва қоидалари бор», — деди Шаҳло Аҳмедова.
Изоҳ (0)