Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Гари Линекер Англия Премьер-лигаси 4-тур доирасидаги «Челси» — «Суонси» (4:2) учрашувида учта гол киритган ҳужумчи Диего Коста борасида сўзлаб ўтди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
«Коста хет-трик муаллифига айланди. Бу бола бир ой ичида Торресдан голлар сони бўйича ўзиб кетиши мумкин», — деб ёзди Линекер ўз твиттерида.
Коста дастлабки тўрт учрашувда еттита гол киритган АПЛ тарихидаги биринчи футболчи бўлди. Торресга еттита гол киритиш учун «кўклар» сафида 47 та учрашув талаб этилган эди.
Маълумот учун, Торрес «Челси» сафида 110 учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол киритган.
Изоҳ (0)