«Қироллик клуби» бош мураббийи Карло Анчелоттининг маълум қилишича, «Манчестер Юнайтед»дан ижарага олинган «Реал» ҳужумчиси Хавьер Эрнандес «Атлетико»га қарши Испания примерасининг 3-турида янги жамоасида дебют қилиши мумкин. Бу ҳақда Championat.asia хабар бермоқда.
«Эрнандес ‘Атлетико’га қарши ўйинда илк дақиқалардан майдонга чиқмайди, аммо ўйлашимча, бу учрашувда у бизга ёрдам бериши мумкин», — деди мураббий.
«Реал» ва «Атлетико» ўртасидаги Мадрид дербиси бугун Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.
Изоҳ (0)