• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Юнусобод ҳокимияти ёнидаги пиёдалар йўлагида 600 га яқин қоидабузарлик кузатилди

    Radar.uz лойиҳаси йўллардаги вазият юзасидан иккинчи мониторингни ўтказди. Бу сафарги ўрганиш ишлари «Қозоғистон» кинотеатри яқинидаги пиёдалар ўтиш жойида олиб борилди.

    Фото: Radar.uz

    Фото: Radar.uz

    Radar.uz лойиҳаси кўнгиллилари Тошкент шаҳри йўлларидаги вазият юзасидан навбатдаги мониторингни ўтказди. Мониторинг объекти сифатида Амир Темур кўчасининг «Қозоғистон» кинотеатри ва Юнусобод тумани ҳокимлиги оралиғидаги қисмида жойлашган пиёдалар ўтиш жойи танланди.

    Ушбу пиёдалар ўтиш жойининг ўйлаб ташкил қилинмагани ва айниқса хавфли эканлиги ҳақида хулоса чиқариш учун бир нигоҳнинг ўзи етарли (қарама-қарши қатнов қисмлари металл тўсиқ билан ажратиб чиқилган Амир Темур кўчасида эса бундай ўтиш жойлари кўплаб топилади). Волонтёрлар объектда бир соат (18:00дан 19:00гача) давомида ўрганиш олиб боришди. Натижалар қуйидагича бўлди:
    • Юнусобод томонга кетишда – 409 автомобиль пиёдаларни қўйиб юбормади;
    • шаҳар марказига кетишда – 180 автомобиль пиёдаларни қўйиб юбормади.

    «Маршрутка»лар пиёдалар ўтиш жойида тўхтамоқда. Фото: Radar.uz

    «Маршрутка»лар пиёдалар ўтиш жойида тўхтамоқда. Фото: Radar.uz
    Мониторингда икки киши иштирок этиб, уларнинг ҳар бири ҳаракатнинг алоҳида бир йўналишини кузатиб борди. Волонтёрлар қуйидаги асосий вазиятларни қайд этиб ўтишди:
    • Пиёдалар ўтиш жойига яқин чорраҳада Юнусободга кетиш йўналишида светофорнинг яшил чироғи ёнганида машиналарнинг катта оқими келади ва пиёдаларни деярли қўйиб юбормайди;
    • Алоҳида ҳолатларда битта, чапдаги энг охирги бўлакдаги автомобиль тўхтаб, пиёдага йўл берганида ва пиёда йўлни кесиб ўтишни бошлаганида, қолган бўлаклардаги автомобиллар ҳаракатни давом эттираверди. Бу ҳолат пиёдани яна ортга қайтиб, йўл четида туришга мажбур қилди, тўхтаган автомобиллар эса ҳаракатни давом эттиришди;
    • Йўл ўртасида тўсиқлар орасида турган пиёдаларни ҳайдовчилар кўришмаяпти. Пиёдалар қатнов қисмига чиқиб, ўзларини кўрсатишга ҳайиқишади, чунки машиналар жуда тез ва тўсиққа жуда яқин ҳаракатланишади;
    • Юнусобод томонга кетаётган автобуслар бевосита пиёдалар ўтиш жойи устида тўхтайди (фотога қаранг). Шу сабаб пиёдалар автобусни айланиб ўтган ҳолда пиёдалар ўтиш жойига чиқиши керак. Бу ҳолатда ҳам ҳайдовчилар пиёдаларни ўтказиб юбормаяпти;
    • Пиёдалар ушбу ўтиш жойида ўзларини хавфсиз ҳис қилишмайди – автомобиллар пиёдага йўлни хотиржам кесиб ўтишга ҳам қўймай, баъзан пиёдадан бир неча сантиметр масофада тургани ҳолда ҳаракатни бошлайди.

    Автобуслар пиёдалар ўтиш жойида тўхтамоқда. Фото: Radar.uz

    Автобуслар пиёдалар ўтиш жойида тўхтамоқда. Фото: Radar.uz

    Хулосалар

    Агар ўқувчи ушбу маълумотларни ўқиб, биринчи навбатда ҳайдовчиларни маданиятсизликда ва ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларига нисбатан ҳурматсизликда айбласа, бунинг ҳайрон қоларли жойи йўқ. Бу фикр билан баҳслашиш қийин. Бироқ, келинг, вазиятга бошқа томондан назар ташлаб кўрамиз.

    Энг юқори тезлик соатига 70 километргача рухсат берилган йўлда ҳайдовчи нима қилади? Тўғри – автомобили ҳаракатини айнан шу тезликка олиб чиқади. Бундай тезликда келаётган автомобилнинг йўлидан кутилмаганда тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойи бутун бир пиёдалари билан чиқиб қолса-чи (куннинг қоронғи вақтида вазият янада оғирлашади)? Ё ҳаракатни давом эттириши, ё кескин тормозланиши керак – бунда баъзан хавфли вазиятлар ҳам юзага келади.

    Ўз-ўзидан, пиёдалар ўтиш жойларини ташкил қилиш масаласида ёндашувларни қайта кўриб чиқиш ҳақида ўйлаб кўриш керак. Фикримизча, бир томонга қатнов қисми тўртта ҳаракатланиш бўлагидан иборат ва ҳайдовчига теварак-атроф кўринишини чеклайдиган тўсиқлари бор кўчаларда «хавфсизлик оролчалари»сиз тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларининг бўлиши мумкин эмас.

    Ечимлар

    Кўрсатилган пиёдалар ўтиш жойида (шунингдек, Амир Темур кўчасининг барча ўтиш жойларида, хусусан, вазият шунга ўхшаш бўлган Шаҳрисабз, Навоий кўчаларида ҳам) хавфсизликни оширишга бир қатор оддий чоралар ёрдам берган бўларди.

    Пиёдалар хавфсизлигини бир неча бор ошириши мумкин бўлган энг самарали ечим – ишлаш режими яхши ўйлаб чиқилган ва йўл ўртасида ҳам бошқарув тугмалари бўлган бошқариладиган светофорларни ўрнатишдир.

    Бундан ташқари, қуйидаги чораларни кўриб чиқиш керак:

    • Ҳайдовчиларни олдинда пиёдалар ўтиш жойи борлигидан огоҳлантирувчи белгини (1.20 белгиси)ни ўрнатиш;
    • «Пиёдалар ўтиш жойи» (5.16.1 ва 5.16.2 белгилари) белгиларини янада кўринарли ҳолатга келтириш. Кўпинча ўтиш жойи ҳақида битта белгидан бошқа ҳеч нарса огоҳлантирмайди;
    • Пиёдалар ўтиш жойларининг ёритилишини яхшилаш. Бевосита пиёдалар ўтиш жойи устида қўшимча чироқлар ўрнатиш;
    • Ёзувли ахбороти (масалан, «Диққат, пиёдалар!», «Тезликни камайтир!» ва ҳ.к.) бўлган қўшимча йўл белгиларини ўрнатиш.

    Қўшимча муҳокама, ўрганиш ва ҳисоб-китобларни талаб қиладиган нисбатан жиддий чоралар:

    • Пиёдалар ўтиш жойига яқинлашишда тезликни чеклаш (3.24 ва 3.25 белгилари).
    • Бу каби ўтиш жойлари яқинидаги металл тўсиқ секцияларини пиёдаларни узоқдан кўриш имконини берувчи тўсиқларга алмаштириш.
    • Сиғимли хавфсизлик оролчалари ёки майдончаларини ташкил қилиш (бунда хориж тажрибаси фойдали бўлиши мумкин).
    • Йўл қатнов қисмидаги ҳар бир ҳаракатланиш бўлагига ётиқ чизиқ белгиларини қўйиш (масалан: «Секин» ёзуви, «Пиёдалар ўтиш жойи» белгиси, «Максимал тезлик чекланган» белгиси).

    22.08.2014, 14:24   Изоҳ (0)   11773
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Машина бошқариш вақтида телефондан фойдаланганлик учун жарима миқдори бўйича Европа давлатлари рейтинги эълон қилинди

    22.08.2014, 09:54

    Бир соатда 85 та қоидабузарлик кузатилган чорраҳага камералар ўрнатилмоқда

    13.08.2014, 16:19

    Chevrolet Malibu Россияда «ҳеч кимга керак бўлмаган» автомобиллар рўйхатига киритилди

    13.08.2014, 15:45

    Тошкентнинг «Роҳат» автосалонидаги нархлар эълон қилинди

    13.08.2014, 09:32

    2014 йил январь—июлида GM Uzbekistan Россияга автомобиль экспортини 14 фоизга қисқартирди

    11.08.2014, 13:14

    КҲАЙ/Бодомзор йўли чорраҳасида бир соат: 85 та қўпол қоидабузарлик

    11.08.2014, 12:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ал-Ҳилол” Левандовскини сотиб олмайди

    Спорт | 10 август, 19:57

    Ҳайвонларни идентификация қилиш: жониворлар эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қандай?

    Ўзбекистон | 10 август, 19:45

    ”Франция президенти ўзига тобут тайёрлаб қўйгани маъқул” — исроиллик раввин

    Дунё | 10 август, 18:55

    Саудия Арабистони “Ҳизбуллоҳ” омборини кўздан кечириш вақти портлаб кетган Ливан ҳарбийларига ҳамдардлик билдирди

    Дунё | 10 август, 18:40

    Хитой амалдорлар учун йиғилиш ва ҳисоботларга қатъий чеклов киритди

    Дунё | 10 август, 18:15

    Зеленский Қозоғистон президентига қўнғироқ қилди

    Дунё | 10 август, 17:45

    Тошкентда қурилиш ишлари электр энергияга талабни олдиндан инобатга олиб амалга оширилади

    Ўзбекистон | 10 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.