44 ёшли канадалик экстремал қайнаб турган лава билан тўла вулқон оғзига тушиб, у ерда селфи олди. Телетомошабинларга «Баджаҳл сайёра» (Angry Planet) кўрсатуви орқали таниш бўлган Жорж Куронис воқеа жойидан олинган видеони Youtube’га жойлади. Бу ҳақда Business-gazeta.ru хабар берди.
Видеороликда оловга чидамли костюм кийиб, иккита камера билан қуролланган Куронис узоқ тайёргарликлардан сўнг вулқон оғзига тушгани муҳрланган.
Вулқон фонида олинган сурат Twitterда тезда машҳур бўлиб кетди. Жорж Курониснинг аккаунтида эълон қилинган селфи 400 дан ортиқ марта бўлишилди.
Изоҳ (0)