Японияда табиий офатларни прогноз қилиш ва улар ҳақида хабардор этишнинг янги воситаси пайдо бўлди. Бу ерости силкинишлари ҳақида огоҳлантириш тизимига эга савдо автоматларидир, дея хабар бермоқда ИТАР-ТАСС.
Турли озиқ-овқатлар, асосан салқин ичимликлар билан савдо қилувчи автоматлар миллий метеорологик бошқарма базасига уланган. Кучли зилзила яқинлашганида уларда сирена ва хабар бериш тизими ишлаб кетади, у аёл кишининг баланд овозида зарур эҳтиёт чоралари ҳақида огоҳлантиради.
Ҳозирча бундай автоматлар асосан цунами зарбалари хавфи бўлган соҳил чизиқлари бўйлаб жойлаштирилмоқда.Улар аҳолини зилзиладан ташқари, об-ҳаво маълумотлари, шунингдек маҳаллий ва дунё янгиликлари ҳақида хабардор қилади.
Изоҳ (0)