Англия шимолидаги Кингс-Клипстоун қишлоғида яшовчи Жон Стоунер картошка даласида уч пенсли кумуш танга топиб олди, дея хабар бермоқда ИТАР-ТАСС.
Маълум бўлишича, танга 1652 йилда Америкада британиялик мустамлакачилар томонидан зарб этилган. Уни 1,7 миллион долларга баҳолашди ва 2 декабрь куни Лондонда бўлиб ўтадиган кимошди савдосига қўйишди.
Жон Стоунер яқиндагина металл қидириш мосламаси ёрдамида хазина излаш билан шуғуллана бошлаган. Унга омад кулиб боқиб, биринчи уринишларидан биридаёқ картошка даласидаги тупроқдан нодир буюм топиб олди.
Танганинг бир томонида сана, қиймати ва «Янги Англия» деган ёзув, иккинчи томонида эса эман дарахти ва «Массачусетс» ёзуви туширилган.
Стоунер бошда ўз топилмасига эътибор қилмади, бироқ ҳар эҳтимолга қарши уни маҳаллий «хазина қидирувчилар» клубига кўрсатди. Жуда яхши сақланиб қолган танга у ердагиларни ҳайратга солди.
Танганинг қандай қилиб Америкадан Англия шимолига келиб қолгани ҳозирча мавҳум бўлиб қолмоқда.
Изоҳ (0)