«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду яна бир бор Гиннеснинг рекордлар китобига кирди, дея хабар беради Stadion.uz A Bola нашрига таяниб.
Португалиялик футболчи Twitter ижтимоий тармоғида энг кўп ўқиладиган спортчи деб тан олинди.
Ҳозирда футболчининг аккаунтига 29,5 миллион одам обуна бўлган. Эслатиб ўтамиз, Роналду бир неча йил олдин энг қиммат сотилган футболчи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирган эди.
Изоҳ (0)