Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат диний арбобларига мурожаат қилиб, интернет ва бошқа рақамли технологияларга бағрикенглик билан муносабатда бўлишга чақирди, дея хабар бермоқда BBC.

Фото: BBC

Фото: BBC

Сиёсатчи сўзларига кўра, бутунжаҳон тармоғи олимлар учун ўта муҳимдир, шунингдек ёшлар учун фойдалидир.

Ўзининг ўтган йилги сайловолди кампанияларидаёқ Руҳоний ОАВдаги цензурани заифлаштиришга ваъда берган, бу эса консерватив имомлар танқидига сабаб бўлган эди.

Шу билан бирга, икки ҳафта аввал Эронда фан, тадқиқотлар ва технологиялар вазири «Ғарб қаршисида бош эгиш»да айбланиб, ўз лавозимидан четлатилган эди.

Ўтган ҳафта юқори лавозимдаги диний ходим оятуллоҳ Мукаррам Шерозий мобил алоқа ва интернетни «ахлоқсиз ва ноқонуний» деб атаган эди.

Эроннинг консерватив қарашларга эга диний арбоблари мамлакатда кенг полосали мобил интернет жорий этилишига қарши чиқиб, буни «ахлоқ тамойилларига зид бўлган маълумотларни янада тез ва осон қабул қилишга йўл очилиши» билан изоҳлади.

Таҳлилчилар фикрича, президент Руҳоний сўзлари Ироқда кенг омма норозилигига учрайди, бироқ унинг амалий оқибатларга олиб келиш-келмаслиги ҳозирча номаълум.

2009 йилда Эрон раҳбариятига қарши норозилик авж олиб кетгач, ҳукумат матбуот эркинлиги ва интернетга уланишни кескин чеклади. Facebook, Twitter, Youtube ва бошқа сайтлар мамлакатда тақиқланди.

Бир неча ҳафта аввал Эрон ҳукумати учта компанияга 3G кенг полосали мобил интернет тақдим этиш учун лицензия берди. Бироқ экспертлар сўзларига кўра, эронликларнинг жуда кам қисмигина айни пайтда бу хизматдан фойдаланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар