• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    28 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси очилди

    2014 йил 28 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси очилди. Унда Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, бошқа ташкилотлар, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

    Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисидан лавҳа. Фото: uza.uz

    Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисидан лавҳа. Фото: uza.uz

    Мажлисни Олий Мажлис Сенатининг Раиси I. Собиров олиб борди.

    Сенаторлар ўз ишларини Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини ижро этиш мақсадида ишлаб чиқилган «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқишдан бошлади.

    Сенаторларнинг фикрича, ушбу қонун ижтимоий шерикликни ривожлантириш учун қулай ҳуқуқий майдон яратишга, мамлакатимизда кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар самарадорлигини оширишга, катта ижтимоий аҳамиятга молик ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш жараёнида аҳолининг кенг қатламлари манфаатларини ҳар томонлама ҳисобга олишга ёрдам беради. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    Сўнгра сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 8 июлдаги «Миллий ахборот ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини ва Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 8 июлдаги ‘Миллий ахборот ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаъги ПҚ-1572-сонли қарорини рўёбга чиқариш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарорини ижро этиш доирасида ишлаб чиқилган «Тижорат сири тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқди.

    Сенаторлар таъкидлаганидек, қонуннинг қабул қилиниши ижтимоий манфаатлар соҳасидаги тижорат сири режимини ўрнатиш жараёнини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга хизмат қилади ва у бир қатор янгиликларни ўз ичига олади.

    Қонун нормаларининг рўёбга чиқарилиши хўжалик юритувчи субъектлар самарали иш олиб бориши учун қулай шароит яратиш имконини беради, шунингдек, ахборот технологияларини, ишлаб чиқариш янгиликларини, ноу-хаулар ва инновацияларни янада ривожлантиришга рағбатлантирувчи омил бўлиб хизмат қилади, бу эса пировардида иқтисодиётнинг янада ўсишига ва республикамизнинг равнақ топишига олиб келади. Сенаторлар қонунни маъқуллади.

    Сенаторлар Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилган «‘Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисидаъги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини ҳам кўриб чиқди.

    Муҳокама жараёнида сенаторлар қонун биржа фаолияти ва биржалар иши масалаларида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётидан фойдаланиш учун шарт-шароит, шунингдек, мамлакатимиз биржа бозорининг жаҳон биржа бозорига интеграциялашуви учун механизмлар яратишини алоҳида кўрсатиб ўтди. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    Шундан сўнг, сенаторлар асосий мақсади ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва суд-ҳуқуқ соҳаларидаги амал қилиб турган қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришдан иборат бўлган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқди.

    Ушбу қонуннинг асосий қоидалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 25 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган тузатишларни рўёбга чиқариш соҳасидаги қонун ижодкорлиги ишлари дастури тўғрисида»ги фармойишига мувофиқ тайёрланган.

    У билан бир қатор қонунларга: «Ўзбекистон Республикасининг Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги, «Микромолиялаш тўғрисида»ги, «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонунларга, Божхона кодексига, Жиноят-процессуал кодексга, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, бир қатор бошқа қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

    Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисидан лавҳа. Фото: uza.uz

    Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисидан лавҳа. Фото: uza.uz

    Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш борасида амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан прокурор назоратининг ҳолати ва уни янада кучайтириш чоралари тўғрисидаги ҳисоботини тинглади.

    Прокуратура органларининг алоҳида эътибори фуқароларнинг Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилди.

    Шу билан бирга, ғоят муҳим давлат дастурларини, жумладан, тадбиркорлик фаолиятини, фермер, деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳасидаги дастурларни рўёбга чиқаришга, улар фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ҳолларига йўл қўймасликка қаратилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижро этилишини назорат қилишга муҳим эътибор берилди.

    Сенаторлар прокуратура органларининг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ва тавсияларни билдирди.

    Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2013 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини тинглади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисобот йилидаги фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 18 январдаги мажлисидаги маърузасида белгиланган, мамлакат банк тизимининг барқарор ривожланишини ва ишончлилигини таъминлаш ҳамда унинг юқори иқтисодий ўсиш суръатларини, макроиқтисодий мувозанатлиликни, иқтисодиётни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш ҳамда диверсификациялашни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича дастурий вазифаларни ҳам бажаришга қаратилганлиги кўрсатиб ўтилди.

    Ялпи мажлис қатнашчилари мамлакат банк тизимини изчил ва аниқ мақсадни кўзлаб ислоҳ қилиш ҳисобот даврида банкларнинг капиталлашув даражаси ва депозит базаси юқори суръатлар билан ўсишини таъминлаш, банкларнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш ҳамда юқори халқаро кўрсаткичларга эришишга, иқтисодиётнинг реал секторини кредитлаш ҳажмлари ортишига имкон берганлигини таъкидлади.

    Аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан банк тизимига бўлган ишончнинг тобора ўсиб бораётганлиги қайд этилди. Чунончи, тижорат банкларидаги депозитларнинг умумий ҳажми 2013 йил мобайнида 30,2 фоизга кўпайди. Натижада ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг барча банклари халқаро рейтинг агентликлари томонидан «барқарор» рейтинг баҳосига эга бўлган мустаҳкам банклар деб эътироф этилди.

    Кўриб чиқилган масалалар юзасидан сенаторлар тегишли қарорлар қабул қилди.

    29.08.2014, 11:13   Изоҳ (0)   7066
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон мактаблари 587 минг ўқувчини биринчи синфга қабул қилади

    28.08.2014, 14:38

    Испаниялик рассом ўз суратларида Ўзбекистонга севги изҳор этди

    28.08.2014, 11:31

    Навоий кон-металлургия комбинати Ҳиндистонга уран рудаси концентратини етказиб беради

    27.08.2014, 15:19

    Россияда янги туғилган фарзандини 35 минг рублга пуллаган Ўзбекистон фуқароси уч йилга қамалди

    27.08.2014, 14:19

    Россия аэропортида ўзбекистонлик ва тожикистонлик йўловчилардан 27 кг мева ва сабзавотлар олиб қўйилди

    27.08.2014, 13:52

    Наманган кардиология марказига Фарғона водийсида ягона ангиограф ўрнатилди

    27.08.2014, 10:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон “Миллий” банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хаби Алонсо: “Бу ўйин бизга сабоқ бўлди”

    Спорт | 10 июл, 11:30

    Қон босимини туширишга ёрдам берувчи 6 самарали ичимлик

    Саломатлик | 10 июл, 11:20

    АҚШ БМТ вакилига Ғазога ҳужумни қоралагани ва ХЖСни қўллагани учун санкция киритди

    Дунё | 10 июл, 11:10

    Иссиқ кунларда нима ичиш ва ичмаслик керак?

    Маслаҳатлар | 10 июл, 10:55

    Ўзбекистонда мактабгача таълим ташкилоти педагогининг касбий стандарти тасдиқланди

    Ўзбекистон | 10 июл, 10:45

    Инсоннинг ўзига ёқмайдиган ишда ишлаши руҳий муаммоларни келтириб чиқаради

    Лайфстайл | 10 июл, 10:35

    “Реал” Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча даромад қилгани маълум бўлди

    Спорт | 10 июл, 10:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.