Аргентиналик ҳужумчи Анхель Ди Мариянинг отаси унинг ўғлини «Реал»да ҳеч қачон қадрлашмагани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
Marca: «‘Реал’да Анхелнинг меҳнатини ҳеч қачон қадрлашмаган. Уни жамоа сафида кўришни истамаган эканлар, нега уни сотиб олишди? Бунинг устига унинг жойига доим янги футболчиларни харид қилишган, худди Гарет Бейл сингари.
Анхель раҳбарлардан ҳеч қачон пул сўрамаган. У клуб таркибида тўп сурганида, ‘Реал’га ўтгунига қадар ваъда берилган пулларнинг ярми берилган.
Менинг ўғлим ‘МЮ’да бахтиёр, чунки улар ‘Реал’га қараганда анча яхши шартлар таклиф қилган. Мадридликлар исталган вақтда ўйиннинг боришини ўзгартириб юборадиган муҳим ўйинчисидан айрилди», — дея футболчининг отаси айтган сўзлардан иқтибос келтирди.
Изоҳ (0)