«Сила в единстве» («Куч бирликда») телесериалига рус тилида овоз бериш учун беш ёшдан 50 ёшгача бўлганлар талаб қилинмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон актёрлар каталоги ва киночилар клуби сайти хабар бермоқда.
«Кинопром» компаниясининг маълум қилишича, овоз бериш учун кастинг 30 август куни 10:00 дан 18:00 гача компания офисида бўлиб ўтади. Кастингда иштирок этувчилар рус тилида равон сўзлай олиши керак. Овоз ёзиш жараёни Тошкентда сентябрь ойида бошланади.
Изоҳ (0)