АҚШда 23 август куни ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Мамажонов ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. Унга кўра, Баҳодир угандалик Осума Акабага қарши рингга кўтарилди. Жанг Огаё штатининг Коламбус шаҳрида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Акаба шу кунгача 36 та жанг ўтказиб, шуларнинг 31 тасида ғалаба қозонган, 24 жангда рақибларини нокаут билан мағлуб этганди. Ҳисобида бешта мағлубиятли жанг бор эди. Бугун мағлубиятлар устунидаги кўрсаткич олтитага етди.
Баҳодир Мамажонов эса профессионал фаолиятида 17 та жанг ўтказиб, 16 тасида зафар қучган. 11 та нокаутга эга ва фақат бир маротаба мағлубият аламини тотиб кўрган.
Коламбус шаҳридаги жанг Осума Акаба устидан зафар қучган Баҳодирга ўн еттинчи ғалабани келтирди.
Изоҳ (0)