Тўй мавсуми олдидан Тошкент шаҳрида «Тўйлар муборак» номли гала кеча ташкил этилди. Бу ҳақда Popcorn.uz сайти хабар бермоқда.
Байрамона безатилган мазкур оқшом миллий анъаналарни сақлаш, ўзбек халқининг бебаҳо маданий меросини намойиш этишда муҳим рол ўйнайди.
Гала кечага ўзбек эстрадасининг кўзга кўринган таниқли вакиллари ташриф буюрди.
Уларнинг чиқишлари йиғилганларга бир олам завқ бағишлаб, кечага янада кўтаринки кайфият бахш этди.
Кеча давомида бугунги кунда Ўзбекистонда ўз фаолиятини олиб бораётган бир қатор тўй либослари салонлари ўзларининг янги тўпламдаги келин либосларини тақдим этди.
Тадбир давомида болалар гуруҳи иштирокчиларининг машҳур юлдузлар қўшиқларини ижро қилгани барчага яхши кайфият улашди.
Маълумот учун, «Тўйлар муборак» номи билан Ўзбекистондаги барча тўй тантаналарини бирлаштирган ўзбек тилидаги журнал ҳам чоп этилган бўлиб, бугунги кунда бу журнал лойиҳалари кенгайтирилмоқда.
Изоҳ (0)