Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари аксилтеррорчилик ҳарбий ўқув машғулотларини ўтказди. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканалидаги «Ахборот» янгиликлар дастурига таяниб, «Подробно» маълум қилди.
Ўқув машқлари икки босқичдан иборат бўлди. Биринчи босқич давомида шартли террорчилар Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатини эгаллаб, унинг ходимларини гаровга олди. Ўз навбатида, «Бургут» ва «Қалқон» ўзбек махсус бўлинмалари террорчиларни зарарсизлантириш бўйича операцияларни олиб борди.
Машқларнинг иккинчи босқичи давлат чегараси яқинида бўлиб ўтди. Сценарий бўйича жангарилар Ўзбекистон ҳудудига ўтмоқчи бўлади, ҳуқуқ муҳофазачилари эса уларни топиб, қуролсизлантириши керак бўлди.
Машғулотлар чоғида қўйилган барча вазифалар муваффақиятли амалга оширилди.
Изоҳ (0)