Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати 12 августга ўтар кечаси «Чинни бозор»да рўй берган ёнғин юзасидан расмий ахборот берди, деб ёзади «Кун».
Хабар беришларича, 12 август, сешанба кунига ўтар кечаси соат 00:28 да Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган «Бест-плюс» компанияси савдо мажмуаси («Чинни бозор»)да ёнғин юз берган.
«Ёнғин қисқа туташув оқибатида келиб чиққан», – дейилади вазирлик ахборотида.
Қайд этишларича, ёнғин «ўз вақтида етиб келган ўт ўчирувчилар томонидан тезда ўчирилган», қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.
Ёнғин натижасида савдо мажмуасидаги 20 га яқин савдо дўконлари зарар кўрган (аввалроқ, бир қатор онлайн нашрларда 200 та дўкон ёниб кетгани айтилган эди).
IIV ахборотида қайд этилишича, ҳозирги вақтда ёнғин натижасида етган зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)