Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Facebook ижтимоий тармоғида ўз расмий аккаунтини очди. Бу ҳақда 12 август, сешанба куни «Жаҳон» ахборот агентлиги хабарига таяниб «Кун» маълум қилди.
Ўзбекистон ТИВ ахборотлари билан энди facebook.com/MFAUZB манзили орқали танишиб бориш мумкин. Саҳифадаги илк хабарлар 8 август, жума куни жойлаштирилган.
«Ўйлаймизки, мазкур саҳифа Ўзбекистонга ва давлат раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган ташқи ва ички сиёсатга бўлган жаҳонда ортиб бораётган қизиқишни қондиришга хизмат қилади», – дейилади ТИВнинг Facebook-саҳифасидаги хабарда.
Изоҳ (0)