Украина Россия фуқаролари ва компанияларига қарши санкция киритиш ниятида бўлиб, ҳозирда қора рўйхатдан Россия ва бошқа мамлакатларда истиқомат қилувчи 172 нафар фуқаро ва «террорчилик ҳаракатларини молиялаштириш»да айбланаётган 65 та компания жой олган. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.
Киев, шунингдек, Украинага Россия маҳсулотларини киритишни ҳам чеклаб қўйиш ҳақида мулоҳаза юритмоқда.
«Мен қонунга киритилиш имконига эга бўлган барча чоралар ҳақида айтиб ўтдим. Хусусан, парвозлардан тортиб ресурсларгача — исталган турдаги транзит тўхтатиб қўйилиши мумкин», — дейди Украина Бош вазири Арсений Яценюк.
Айирмачи жангариларни қўллаб-қувватлашда Москвани айблаётган Киев Украина қувурлари орқали Россия нефти ва гази етказилишини ҳам тақиқлаши мумкин.
Украина ишлаб чиққан мазкур чоралар келаси ҳафта муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Изоҳ (0)