1—2 ёшлардаги болакай Вашингтондаги Оқ уй панжарасидан ичкарига кирди ва соқчилар орасида тўполон келтириб чиқарди. Бу ҳақда Махфий хизмат вакили баёнотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Гўдак бола қалин чўян панжара орасидан суқилиб ўтиб, Оқ уй майсазорига тушиб қолади. Воқеа жойига АҚШ Махфий хизмати ходимлари етиб келиб, уни ота-онасига қайтарди.
«Уни тергов қилиш учун гапиришни ўргангунига қадар кутиб турмоқчи бўлдик, бироқ бунинг ўрнига болакайни ота-онасига қайтариб, уйларига жўнатдик», — деди Махфий хизмат вакили.