Норвегиянинг Тромсе шаҳрида давом этаётган 41-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 5-тур учрашувлари ортда қолди. Унда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси олимпиадада иккинчи тартиб рақам остида таснифланган Украина терма жамоасини 2,5:1,5 ҳисоби билан мағлуб этди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси сардори Рустам Қосимжонов биринчи тахтада Василий Иванчукни мот қилди. Антон Филиппов Руслан Пономарёв билан дуранг ўйнади.
Марат Жумаев Павел Эляновга имкониятни бой бериб қўйди. Ёш шахматчи Жаҳонгир Воҳидов эса ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатди. У халқаро гроссмейстер Антон Коробовни енгишнинг уддасидан чиқди ва терма жамоага тарихий ғалабани тақдим этди.
Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси қўшимча кўрсаткичларга кўра, 6-ўринни эгаллаб турибди. Кучли бешликда бораётган жамоалар ҳам ўзбекистонликлар каби тўртта ғалаба ва битта дурангга эга.
Изоҳ (0)