Япония 5 август, сешанба куни Украина суверенитети дахлсизлигига хавф солаётган россияпараст айирмачиларни қўллаётгани учун Россияга нисбатан қўшимча санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда Япониянинг Kyodo News ахборот хизмати хабар берди.
АҚШ ва Евроиттифоқ Москвага кенгайтирилган санкциялар киритганидан сўнг, Япония ҳам чора кўришини маълум қилганди. Ўтган ҳафтада эълон қилинган мазкур қарор бугун тонгда мамлакат Бош вазири Шинзо Абе томонидан расман маъқулланиши биланоқ кучга кирди.
Эслатиб ўтамиз, Ғарб давлатлари россияпараст айирмачиларни Малайзия «Боинг»ини қулатган ракетани учирганликда гумон қилмоқда.
Изоҳ (0)