Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот хизмати France-Presse агентлигида эълон қилинган Ўзбекистонда АҚШнинг ҳарбий базаси очилиши борасида музокаралар олиб борилаётган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги мақолага жавоб берди. Жавоб ТИВнинг ахборот хизмати томонидан эълон қилинди.
2012 йил 10 сентябрда қонун сифатида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти тўғрисидаги Концепцияга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси «ўз ҳудудида хорижий давлатлар ҳарбий базалари ва объектларини жойлаштиришга йўл қўймайди», дейилади ТИВ жавобида.
Изоҳ (0)