«Ўзбектелеком» ўз маълумотлар базасига хакерлик ҳужуми амалга оширилгани ҳақидаги хабарни рад этди. Тегишли хабар компания сайтига жойлаштирилди.
Аввалроқ интернет-нашрлар «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси маълумотлар базасига Ўзбекистон фуқароси Сергей Климов ноқонуний равишда кириб, «2008 йил учун Тошкент шаҳридаги абонентлар маълумотномаси» махсус дастурини юклаб олгани ҳақида хабарлар тарқатган эди.
«Ўзбектелеком» матбуот хизмати ушбу ахборотнинг ҳақиқатга тўғри келмаслигини, С. Климов компания маълумотлар базасига кирмаганини таъкидлади. Аниқлик киритилишича, у 2002—2003 йиллар учун Тошкент шаҳридаги абонентлар телефон рақамларидан иборат ноқонуний CD-дискни Тошкентдаги бозорлардан бирида сотиб олган. Ундаги маълумотларни эса ўз сайтида эълон қилган.
Изоҳ (0)