Тошкент темир йўл вокзали яқинидаги ер ости туннелидан юк машинасида олиб кетилаётган контейнер ўта олмади. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» («Тошкент ҳайдовчилари») гуруҳи аъзоларидан бири хабар берди.
Хабарга илова қилинган суратларда контейнер туннель тепасига тиралиб, машина юкхонасидан тушиб қолганини кўриш мумкин. «Туннелга тушганда уни кўрмай қолишингиз мумкин, чап томондан ҳаракатланинг», — дея огоҳлантирган фойдаланувчи.
Постга фикр билдирганларнинг бир қисми ҳайдовчини айблаган ва туннель тепасида бу ердан ўта оладиган транспорт воситаларининг баландлик ўлчамлари келтирилганини, ўша белгинига диққат қилиш кераклигини ёзган. «Яхшиям орқада бошқа машина бўлмаган экан, янчилиб кетар эди», — дейилади бир изоҳда.
Баъзи фойдаланувчилар эса бу ерга устма-уст асфальт ётқизилавергани туфайли ер баландлашиб қолганини, шу туфайли контейнер бу ерга сиғмаганини таъкидлаган. Бироқ баъзилар айнан шу туннелда бундай ҳодисалар аввал ҳам содир бўлганини қайд этган.
Бошқа изоҳ муллифлари эса контейнер ичида бўлган нозик буюмларга, туннелнинг ўзига зарар етган-етмагани билан қизиққан.
Изоҳ (0)