The Smart Keychain деб номланувчи ушбу гаджет калитга маҳкамлаб қўйилади ва уни ақлли гаджетлар сирасига қўшиш мумкин.
TechCrunch маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар беришича, ушбу гаджет файлларни сақлаш учун USB флешка вазифасини ўтайди. Бу билан уни ақлли гаджет дейиш мумкин эмасдир, лекин у орқали электрон почтангизга келган хабарларни ўқишингиз, календарда белгилаб қўйилган режалар ҳақида огоҳлантиришлар олиш ва гаджет калитга маҳкамлаб қўйилгани боис, йўқолган калитларни топиш ҳам мумкин.
Калитингизни топа олмаётган бўлсангиз, смартфонингиздаги махсус дастур тугмасини босасиз ва The Smart Keychain гаджетидан овоз чиқади. Ҳозирда дастур iOS қурилмалари учун мавжуд, лекин Android қурилмалар учун ҳам чиқарилади.
Қурилмани Indiegogo сайтидан буюртма бериш мумкин. The Смарт кейчаин 59 долларга баҳоланган. Унинг 8 Гб, 16 Гб ва 32 Гб хотиралик турлари мавжуд.
Изоҳ (0)