Facebook молиявий ҳисоботининг акциялар бозорига кўрсатган ижобий таъсири натижасида ижтимоий тармоқ асосчиси Марк Цукерберг бойлиги бўйича Google асосчиларидан ўзиб кетди. Бу ҳақда Mashable порталига асосланиб, «Кун» хабар бермоқда.
Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси ва бош директори Марк Цукерберг Bloomberg ахборот агентлигининг миллиардерлар рейтингида 16-ўринга кўтарилиб олган.
Унинг бойлиги ахборот агентлиги томонидан 33,3 миллиард долларга баҳоланмоқда. Ҳозирги вақтда Facebook’нинг бир дона акцияси нархи 74,98 долларга тенг.
Айни вақтда, Google асосчиларидан бири Ларри Пейжнинг бойлиги 33,2 миллиард долларни, бошқаси – Сергей Бриннинг бойлиги эса 32,9 миллиард долларни ташкил этади.
Агар Facebook қимматли қоғозларидан бир донасининг нархи 200 долларга чиқса, Цукерберг Microsoft асосчиси Билл Гейцни ҳам ортда қолдиргани ҳолда, сайёранинг энг бадавлат одамига айланади.
Изоҳ (0)