Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида истиқомат қилувчи олти ёшли Гаган Сатиш 29,8 сонияда 39 та машинанинг остидан ўтиб, лимбо-скейтинг номли янги спорт тури бўйича норасмий рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Daily Mail’га таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Автомобиллар тагидан ергача бўлган масофа 20 сантиметр атрофида бўлган.
Гаган Сатиш мазкур натижага уч йиллик ёлғиз ўзи, шунингдек, мутахассислар билан ўтказган машғулотларидан сўнг эришди. Ҳеч қандай жароҳат уни ўз мақсадидан ортга қайтара олмади. Шунинг учун ҳам отаси уни керакли тарзда мукофотлаб, Гиннесс рекордлари китобига киритилиши кераклигини айтмоқда.
Ҳозирда бола тўхтовсиз 100 та автомобилнинг тагидан ўтишни орзу қиляпти.
Лимбо-скейтинг бўйича бундан аввалги рекордни ҳиндистонлик Чиндак Аникет 45 сонияда 57 та кетма-кет турган автомобиллар остидан ўтиш орқали ўрнатган. Бунда у ҳар бир машина тагидан ўтишга 0,8 сония сарфлаган бўлса, Гаган Сатиш бу тезликни 0,76 сониягача кўтаришга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)