БМТ бош котиби Пан Ги Мун Ғазо секторидаги БМТнинг Яқин Шарқ агентлигига қарашли, фаластинлик қочоқларга ёрдам кўрсатишга қаратилган мактабларда ракеталар сақланганидан кескин норози бўлди. БМТ расмий сайтининг ёзишича, ушбу ракеталар кейинчалик йўқолган. Бу ҳақда «Кун» хабар берди.
Пан Ги Муннинг қайд этишича, ушбу ҳолат учун жавобгар бўлган шахслар «мактабларни ҳарбий нишонга айлантириб, мактабдан бошпана топган болалар, БМТ ходимлари ва бошқа барчанинг ҳаётини хавф остига қўяди».
«Пан Ги Мун БМТнинг қўриқлаш ва хавфсизлик масалалари бўйича Департаментига зудлик билан БМТ иншоотларида топилган қуролларга нисбатан чора кўриш бўйича режа ишлаб чиқиш ҳақида кўрсатма берган», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, БМТ келажакда бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ҳушёрликни ошириш бўйича аниқ қадамларни қўяди.
Изоҳ (0)