Хитойлик бизнесмен АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон ва унинг рафиқаси, собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан бирга тушлик қилиш учун 500 минг доллар тўлади. Бу ҳақда New York Post газетасига таяниб, ИТАР-ТАСС хабар берди.
Ушбу тушлик сотувга қўйилган хайрия интернет-аукциони Американинг Чаритйбузз ташкилоти томонидан ўтказилди. Тушган маблағ Клинтонлар Хайрия фондига йўналтирилади. Ушбу жамғарма фаолиятининг асосий йўналиши ночорлик, иқлимнинг глобал ўзгаришига қарши кураш, ривожланаётган мамлакатларга ёрдам бериш, шунингдек табиий офатлар оқибатларини бартараф этишда қатнашишдан иборат.Тушликка таклиф икки кишилик бўлиб, тадбиркор унга ўз рафиқасини ҳам олиб келади. Келишувга кўра, тушлик 45 дақиқа — 1 соатга мўлжалланган. Учрашувда собиқ президент ва унинг рафиқаси билан суратга тушишга рухсат берилади.
Изоҳ (0)